Фото: Гиль Нехоштан
Исроил шимолидаги Бинямина-Гиват Ада шаҳарчасида икки учувчисиз учоқнинг ҳужуми натижасида 70 га яқин киши жароҳат олди. Бу ҳақда 13 октябр, якшанба куни кечқурун dpa ва Associated Press ахборот агентликлари хабар берди.
Ярадорлардан тўрт нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилди, дея хабар бермоқда Исроил ОАВ Маген Девид Адом миллий тиббий тез ёрдам хизматига таяниб. Шифокорлар яна беш нафар жабрланувчининг аҳволини оғир деб баҳоламоқда, қолганлари енгил тан жароҳати олган.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) дронлар маҳаллий «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи томонидан Ливандан учирилганини маълум қилди. Исроил ҳарбийлари, уларнинг сўзларига кўра, учта дрондан иккитасини тутиб олишга муваффақ бўлган.
Жангарилар нишони Бинямина–Гиват Ада шаҳри яқинидаги ЦАҲАЛ қўшинлари тўпланиш жойи бўлган, деб ёзади ОАВ.
БМТ Исроилни Ливандаги қароргоҳига ҳужум қилишда айблади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 10 октябр куни Исроилни БМТнинг Ливандаги муваққат кучлари штаб-квартираси (UNIFIL) ва БМТ миссиясининг мамлакат жанубидаги бошқа иккита объектига ҳужум уюштирганликда айблади. Оқибатда Индонезия фуқаролари яралангани айтилмоқда. Исроил томони бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермади.
БМТ маълумотларига кўра, яраланганлар Нақура шаҳридаги UNIFIL кузатув минорасидан Исроилнинг «Меркава» танки томонидан ўққа тутилганидан кейин қулаган. Ҳозир иккаласи ҳам касалхонада, ҳаётлари хавф остида эмас. Баёнотда, шунингдек, Исроил ҳарбийлари UNIFIL'нинг бошқа позицияларига ҳам ҳужум қилгани қайд этилган. Оқибатда транспорт воситалари ва алоқа тизимларига зарар етган, бироқ ходимлардан жабрланганлар йўқ.
Италия мудофаа вазири Гидо Кросетто воқеани «қабул қилиб бўлмас» деб атади ва Исроилнинг Римдаги элчиси билан фавқулодда музокаралар ўтказди. UNIFIL миссиясида қатнашаётган 10 минг аскардан минг нафари италияликдир. Ирландия бош вазири Саймон Харрис тинчликпарвар кучларга қилинган ҳужумларни «қабул қилиб бўлмас» деб атади. Ирландия ҳарбийлари ҳам БМТнинг Ливандаги муваққат кучлари таркибига киради.
6 октябр куни UNIFIL Исроилнинг ўз тинчликпарвар кучларини Ливан жанубидаги Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати жангчиларига қарши курашаётган ҳудуддан кўчириш таклифини рад этгани маълум бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”