Фото: Xinhua/Wang Yuguo
Хитой яна Тайван яқинида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. 14 октябр, душанба куни Reuters агентлиги Хитойнинг Шарқий қўмондонлигига таяниб, Joint-Sword-2024B деб номланган машғулотлар Тайван бўғозида ҳамда Тайваннинг шимоли, жануби ва шарқидаги ҳудудларида бўлиб ўтишини билдирди.
«Машқ шунингдек, Тайван Мустақиллик кучларининг сепаратистик фаолиятига қарши қаттиқ огоҳлантириш вазифасини ўтайди. Бу (Хитойнинг) миллий суверенитети ва миллий бирлигини ҳимоя қилиш учун қонуний ва зарур чорадир», — дейилади Хитой ҳарбийлари баёнотида.
Бу сафарги ҳарбий манёврларнинг тугаш санаси эълон қилинмади, деб таъкидлайди Reuters. Тайван Мудофаа вазирлиги аллақачон Хитойнинг «мантиқсиз ва провокацион ҳаракатларини» қоралаган ва оролнинг Хитой қўшинлари томонидан деярли ўраб олингани муносабати билан ўз қуролли кучларини жанговар шай ҳолатга келтиришини эълон қилган. Президент Лай Циндэ ўтган ҳафта Миллат кунни нишонлаш маросимидаги нутқидан сўнг орол жанговар шай ҳолатга келтирилди, у Пекин Тайванга вакиллик қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидлади. Унинг нутқи Хитой расмийлари томонидан қораланган.
Хитой расмийлари Пекин Тайванни исёнкор провинция деб билишини, агар керак бўлса, ҳарбий куч ёрдамида Хитойга қайтарилиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Орол ҳукумати 1949 йилда фуқаролар уруши тугаганидан кейин материк Хитойдан мустақиллигини эълон қилди, аммо Тайванни фақат Палау, Тувалу ва Белиз каби ўнга яқин мамлакат суверен давлат сифатида тан олди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”