Фото: AFP
Ҳиндистонда навбатдаги тўй мавсуми бошланмоқда. Савдо конфедерацияси маълумотларига кўра, бу мамлакат иқтисодиётига 70 миллиард доллардан ортиқ даромад келтиради, деб ёзмоқда ТАСС.
Ҳиндистонликлар учун тўй ҳаётдаги энг муҳим воқеалардан бири ҳисобланади. Оилалар ушбу тантанага анча олдиндан тайёргарлик кўради ва фарзандлари туғилган кундан бошлаб пул йиғишни бошлайди.
Одатда тўй мавсуми қишлоқ хўжалиги ишлари якунлангандан сўнг бошланади, чунки бу пайтда об-ҳаво очиқ осмон остида оммавий тадбирлар ўтказиш учун қулай бўлади. Кузги тўйлар мавсуми декабр ойининг ўрталаригача давом этади. Кейин эса январ ўрталаридан яна бошланиб мартгача давом этади. Шу вақт мобайнида турли маросимлар, рақслар ва зиёфатлардан иборат миллионлаб тўйлар ўтказилади.
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, бу йил никоҳлар сони 4,8 миллионга етиши кутилмоқда, бу ўтган йилдаги 3,5 миллион кўрсаткичдан сезиларли даражада юқори. Бундай ўсиш тўй кунини танлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган қулай астрологик саналар сони ортгани билан боғлиқ. Ўтган йили бундай кунлар 11 тани ташкил этган бўлса, жорий мавсумда 18 та бўлиб турибди.
Ҳиндистонда камтарона тўйларни ҳам, дабдабали никоҳ кечаларини ҳам кўриш мумкин. Бадавлат оилалар орасида маросимнинг ўртача қиймати тахминан 30 миллион рупия (360 минг доллар) атрофида бўлади, бундай тўйлар бу мавсумда 50 мингта бўлиши кутилмоқда. Оддийроқ тўйларнинг бюджети 3,5 минг долларни ташкил этса, ўрта даражадаги тўйлар ҳар бир оилага 100-150 минг долларга тушади.
Ҳиндистон, Тўй мавсуми, Иқтисодиёт, 70 млрд доллар “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас