Фото: Wall Street Journal
Сўнгги йилларда АҚШдаги авиабазалар ва ядровий объектлар устидан «сирли» учувчисиз учиш аппаратлари учиб ўтиши қайд этилмоқда, деб хабар беради The Wall Street Journal. АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Марк Келлининг айтишича, 2023 йил декабрда у ва бошқа офицерлар 17 кеча давомида дронлар Виржиния соҳилидаги Лэнгли авиабазаси устидаги ҳаво маконини бузиб ўтганини кузатган.
Келлининг сўзларига кўра, дронлар иштирокидаги «шоу» тахминан қуёш ботганидан 45 дақиқа ёки 1 соатдан кейин бошланган. Учувчисиз учиш қурилмалари авиабаза устидан 900-1200 метр баландликда, соатига 160 километрдан ортиқ тезликда учиб ўтган.
Шу билан бирга дронлар Часапик кўрфазининг жанубий қисмидан дунёдаги энг йирик ҳарбий-денгиз порти, шунингдек, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг махсус бўлинмалари базаси SEAL Team Six жойлашган Норфолк томон учган. Ҳарбийлар ушбу учувчисиз учиш аппаратлари «уддабурон ҳаваскорларгами ёки душман кучларига» тегишли эканини аниқлай олмаган, чунки тунги осмонда уларни кузатишнинг имкони бўлмаган.
Айримларнинг тахминича, бу Россия ёки Хитойнинг ҳаракати бўлиши мумкин. Натижада, Лэнгли авиабазаси қўмондонлиги дронлар тўдаси билан тўқнашув хавфидан тунги парвозларини бекор қилган ва F-22 қирувчи самолётларини бошқа базага жойлаштирган.
Бундан икки ой олдин, 2023 йил октябрда бешта дрон бир неча кун давомида Энергетика вазирлигининг Невададаги ядровий объектлари устидан учиб ўтган. Уларни айнан ким ва нима мақсадда бошқаргани Америка ҳукумати учун сирлигича қолмоқда.
Бу каби ҳолатлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам қайд этилган. 2024 йил январда дронларни Калифорниядаги Эдвардс ҳарбий авиабазаси яқинида пайқашган, бу эса миллий хавфсизлик борасидаги хавотирларни юзага келтирган. Шу билан бирга, дронлар август ва сентябрда ҳам авиабаза яқинида пайдо бўлишни бошлаган.
Нашрнинг эслатишича, АҚШда федерал қонун ҳарбий базалар яқинида учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари тўғридан тўғри хавф туғдирмаётган бўлса, уларни уриб туширишни тақиқлайди. Шунга қарамай, бу каби кўплаб можаролар президент Жо Байденнинг ҳам эътиборига тушган ва Оқ уй йиғилишида муҳокама қилинган. Пентагон, ФҚБ ва бошқа идоралар вакиллари таҳдидга жавоб бериш йўлларини излай бошлаган. Ўз навбатида Америка қонунчилик вакиллари ҳарбийларга «кўпроқ ҳаракат эркинлиги» беришни талаб қилмоқда, шунда улар стратегик нишонлар устидан учувчисиз самолётларни зарарсизлантириши мумкин бўлади.
АҚШда, Ядровий объектлар, Авиабазалар устидан, Сирли дронлар, Учиб ўтиш «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”