09:00 / 15.10.2024
25

Трамп Ҳарриснинг ақлий қобилиятларини синовдан ўтказишни таклиф қилди

Трамп Ҳарриснинг ақлий қобилиятларини синовдан ўтказишни таклиф қилди
Фото: Reuters
АҚШнинг собиқ президенти, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп рақиби Демократик партиядан номзод Камала Ҳарриснинг ақлий қобилиятини шубҳа остига олди.

Камала Ҳарриснинг когнитив чидамлилик ва ақлий мослашувчанлик синовидан ўтиши жуда муҳим деб ҳисоблайман. Унинг хатти-ҳаракатлари кўпчиликни унда нимадир нотўғри бўлиши мумкин деган фикрга олиб келди”, деб ёзди Трамп Truth Social саҳифасида.
Трампнинг фикрича, Ҳаррис “энг асосий саволларга ҳам секин ва суст жавоб беради”.

АҚШ президенти Жо Байденга нисбатан ҳам худди шундай шикоятлари борлигига ишора қилиб, Трамп қўшимча қилган:
Биз деярли тўрт йилдан бери бундай ҳолатни бошдан кечирдик, бунга бошқа йўл қўймаслигимиз керак”.

Байден 2024 йилги сайловларда иштирок этмаслиги маълум бўлишидан олдин ҳам, Трамп Американинг амалдаги раҳбари когнитив матндан бешта осон саволга жавоб бера олмаслигини бир неча бор таъкидлаган.

Мен иккита когнитив тестдан ўтдим. Байден ҳеч бўлмаганда битта жуда оддий тестдан ўтишини кўришни истардим. У ҳатто биринчи бешта саволга жавоб беришни ҳам уддалай олмайди”, деган эди Трамп июнь ойида бўлиб ўтган дебатда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Ҳарриснинг ақлий қобилиятларини синовдан ўтказишни таклиф қилди