10:49 / 15.10.2024
24

Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бермайди

Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бермайди
Фото: Reuters
Исроил Эронга жавоб зарбаси беришда ядровий ёки нефть объектларини эмас, балки ҳарбий объектларни нишонга олади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ президенти Жо Байденга маълум қилди.

Икки етакчи ўртасида 9 октябрь куни телефон мулоқоти бўлиб ўтган. Исроилнинг фақат Эрон ҳарбий объектларига ҳужум қилиш режаси Вашингтонда “енгиллик” билан кутиб олинган.

Таҳлилчилар хавотирига кўра, Эрон нефть объектларига ҳужум дунёда энергия нархларининг кўтарилишига сабаб бўлиши, ядровий объектларга зарба эса вазиятни янада кескинлаштириб, АҚШни можарога тортиши мумкин эди. Байден илгари Исроилни “бошқа вариантларни ўйлаш”га чақирганди.

Нетаньяхунинг “бир мунча вазминроқ позициясига” АҚШ уларга ТHААD ракетага қарши мудофаа тизимини юбориш тўғрисидаги қарори кўрсатган бўлиши мумкин.

Пентагон 13 октябрь куни Исроилда ТHААD батареяси жойлаштирилиши ҳақида маълум қилди. Исроилнинг Эронга ҳужуми 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларигача амалга оширилиши мумкин.

"Агар Исроил ўз ҳудудининг кенг миқёсли ўққа тутилишига жавоб бермаса, Теҳронда буни “заифлик белгиси” сифатида талқин қилишлари мумкин", деб ёзади The Washington Post.

Бундан ташқари, АҚШ билан маслаҳатлашувлар давомида Исроил Ливандаги ҳарбий операцияларини “яқин ҳафталар ичида” тўхтатишини айтган.

Исроил, Эрон, Ядровий иншоотлари, Жавоб зарбаси, Зарба бермайди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бермайди