Фото: Sergei Malgavko/TASS/dpa/picture alliance
Россия Қуролли кучларининг 117-ҳарбий-транспорт авиация полкига қарашли Ту-134 ҳарбий-транспорт самолёти 13 октябрга ўтар кечаси ўзи жойлашган «Оренбург-2» аэродромида ёниб кетди. Бу хабар 14 октябр, душанба куни Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси томонидан Telegramʼда эълон қилинди.
«Бундай совет самолётлари, хусусан, Россия Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали ходимларини ташиш учун ишлатилади», дейилади постда.
Украина разведка хизмати YouTubeʼда Россия самолёти ёнаётгани тасвирланган видеони жойлаштирди. Айни пайтда матбуот ҳаво кемасининг рўйхатга олиш рақамларини ёзувда таниб бўлмаслигига эътибор қаратади. «Унинг Россия Қуролли кучларига тегишлигини эълон қилинган парча асосида тасдиқлашнинг иложи йўқ ва у олган зарар даражаси ҳам номаълум», — дейди журналистлар.
«Оренбург-2» — Оренбургдан 6 км жануби-ғарбда жойлашган ҳарбий аэродром. Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, у ерда ҳарбий-транспорт авиациясининг 12-Мгинская ҳарбий-транспорт авиация дивизияси (61-ҳаво армияси) таркибига кирувчи 6956-ҳаво базаси жойлашган.
Хабар эълон қилинган вақтда Россия томони «Оренбург-2» ҳарбий аэродромидаги ёнғин ҳақидаги хабарларга расман изоҳ бермади.
Россия Украинадаги Patriot ҲҲМ тизимига зарар етказди
Халқаро ОАВ 10 октябр куни кечқурун Россия Днипропетровск яқинида Американинг Patriot ҲҲМ тизими қурилмасини ўққа тутгани тўғрисида хабар берди.
Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондонлиги алоқа бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Юрий Игнат ўққа тутиш ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, бироқ ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуаси йўқ қилинмаганини билдирди. «Хўш, 9 октябрда нима содир бўлди? Душман фақат бир нечта жиҳозларга зарар етказди ва уларни йўқ қилмади. Бу урушда нафақат одамлар, балки техника ҳам жароҳат оляпти. Бундан ташқари, ўша Patriot бўлинмаси минтақадаги вазифаларни бажаришда давом этяпти», деб ёзди Игнат Facebookʼдаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, ўша куни Patriot ЗРК Россия баллистик ракеталари гуруҳига қарши ҳаво жангида қатнашган ва уларнинг бир қисмини тутиб олишга муваффақ бўлган. «Patriot тизими душман учун энг муҳим мақсадлардан биридир», деб қўшимча қилди Игнат.
Аввалроқ, худди шу куни, 10 октябрда Олий рада депутати Маряна Безуглая Telegramʼда Россиянинг Днипропетровск яқинида Patriot тизимига ҳужуми ҳақида ёзган эди.
Украина разведкаси, Россиянинг Ту-134 самолёти, Йўқ қилингани, Оренбург-2 аэродроми, Билдирди “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”