Фото: Getty Images
НАТО бош котиби Марк Рюттега кўра, Россия альянсни қўрқитишга қодир эмас. У НАТО Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
2024 йил октябрида НАТО бошқарувини қўлга олган Рютте Киевнинг НАТО бўйича иттифоқчилари можарода “Россия президенти Владимир Путин ўз мақсадларига эришмаслиги ва Украина ғалаба қозониши” учун қўлидан келганича ҳаракат қилишини маълум қилди.
У, шунингдек, альянс учун “Россия таҳдидини қайтаришда тўлиқ имкониятлар”га эга бўлиши муҳимлигини қўшимча қилган.
“Биз НАТОмиз. Биз ҳужумкор эмас, ҳимоявий иттифоқмиз. Биз блокдан ташқари бошқа давлатнинг бирор қисмини эгаллаб олишдан манфаатдор эмасмиз”, деди у.
Аввалроқ Шимолий Атлантика альянси ҳар бири тахминан 5 мингта ҳарбий хизматчидан иборат қўшимча 49 та жанговар бригада тузишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
Қайд этилишича, уларнинг умумий сонини 131 та бригадага етказиш режалаштирилган. Welt нашрига кўра, НАТО 2022 йилдан бери Россияни бевосита таҳдид сифатида баҳолаб, Москвадан келаётган хавфга қарши туриш учун альянс ҳарбий қудратини ошириш кераклигини қўшимча қилган.
“2021 йилда 82 та жанговар бригада етарли деб ҳисобланган бўлса-да, келажакда уларнинг сони 131 та бўлиши керак”, дея қайд этилган хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”