Фото: Fargoh
Давлат думаси қуролли исёнда қатнашганлик учун жазони кучайтирувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат 15 октябр, сешанба куни унинг сайтида эълон қилинди.
Вазирлар маҳкамаси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 279-моддасига ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, Россия конституциявий тузумини ағдариш ёки мажбуран ўзгартириш ёхуд ҳудудий яхлитлигини бузиш мақсадида исён уюштирганлик ёки унга раҳбарлик қилганлик учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.
Иштирок этиш 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар исён жиддий оқибатларга, жумладан ўлимга олиб келган бўлса, жазо 500 минг рублдан 1 миллион рублгача жарима билан 15 йилдан 20 йилгача қамоқни ташкил қилиши мумкин. Умрбод қамоқ жазоси ҳам назарда тутилган.
Россияда Сталинга ҳайкал қўйилади
Вологдада совет диктатори Иосиф Сталин ҳайкали ўрнатилади, унинг ҳукмронлиги даврида миллионлаб одамлар СССРда оммавий қатағон қурбонига айланган. Қарор «жамоатчилик мурожаатлари» ва тегишли сўров мавжудлиги муносабати билан қабул қилинди, деди Вологда области губернатори Георгий Филимонов 11 октябр куни.
У «шахс ролининг ноаниқ талқинига» қарамай, «буюк ютуқларни тан олиш, мамлакат тарихини билиш, у билан фахрланиш» зарурлигини таъкидлади.
Давлат думаси, Исён учун, Умрбод қамоқ жазоси, Россия Федерацияси «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди