Фото: AP Photo
Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг Байрут чеккасида жойлашган ерости омборига зарба берилганини эълон қилди.
“Бир муддат аввал Исроил ҳаво кучлари “Ҳизбуллоҳ”га тегишли стратегик қуроллар сақланадиган омборга ҳужум қилди. У Байрутдаги “Ҳизбуллоҳ”нинг асосий таянчи бўлган Даҳия туманида жойлашган”, дейилади Исроил армияси хабарида.
Исроил ҳарбийларининг таъкидлашича, армия Ливандаги 140 та нишонга зарба берган. Буларга қурол омборлари, ишга тушириш мосламалари ва бошқа “террорчилик инфратузилмаси” киради.
Al Jazeera нашри “Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига тўртта ракета ҳужуми уюштирганини хабар берган. Ҳаракатга кўра, Исроил артиллерия позицияларига ҳужум қилинган. Исроил томонининг хабар беришича, Ливандан 50 та снаряд отилган.
23 сентябрь куни Исроил Ливанда “Шимол ўқлари” операцияси бошланганини эълон қилган эди. 1 октябрь куни Исроил Ливан жанубида қуруқликдаги операциясини бошлаган. Операциядан мақсад эвакуация қилинган 60 минг исроилликнинг шимолдаги чегарада жойлашган аҳоли пунктларига хавфсиз қайтиши учун “Ҳизбуллоҳ” таҳдидини бартараф этиш экани айтилган.
Исроил, Танаффусдан сўнг, Байрут, Ҳизбуллоҳ, Ҳужум бошлади «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Россия армияси қишда Украина шаҳарларини эгаллаб олмоқчи
Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
Грандлар нишонида турган Ҳусановнинг ўйини Европада қандай баҳоланди?