22:54 / 17.10.2024
24

WhatsApp ва Instagram ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади

WhatsApp ва Instagram ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади
Фото: AP
Meta WhatsApp, Instagram ва бошқа компанияларидаги ходимларини ишдан бўшатмоқда, деб хабар беради The Verge. Ишдан бўшатишлар компания ўз ресурсларини узоқ муддатли стратегик мақсадлар ва географик режаларига мувофиқ қайта тақсимлаётгани билан боғлиқ.

Қайд этилишича, Meta ходимларини бошқа иш жойларига кўчиради, айримларининг вазифалари ўзгаради. Компаниянинг маълум қилишича, қисқартиришлар давомида ходимлар учун бошқа муқобил иш ўринларини топишга ҳаракат қилинмоқда.

Манбаларга кўра, иш ўринларининг қисқариши WhatsApp, Instagram ва Labs’га тааллуқли. Threads дастурчилари, шунингдек, Facebookʼнинг кадрлар бўлими, юридик ва дизайнерлик бўлимлари ходимлари ижтимоий тармоқларда ўзларининг ишдан бўшатилгани ҳақида постлар қолдирган.

Meta’нинг Tech Crunch журналистларига маълум қилишича, Threads’даги кадрлар ва юридик бўлимлар ходимлари ишдан бўшатилмаган. Қайси бўлим ва қанча ходим қисқартиришга тушганига ойдинлик киритилмаган.

Собиқ ходимларнинг сўзларига кўра, айрим ишчиларга бошқа лавозимга ўтиш ёки компенсация пулини олиш таклиф қилинган. Улардан бирининг айтишича, ўзи фаолият юритган бўлимнинг ўндан ортиқ ходими ишдан бўшатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » WhatsApp ва Instagram ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади