10:22 / 18.10.2024
46

Исроил ҲАМАС етакчиси ўлдирилишидан олдинги кадрни кўрсатди (видео)

Исроил ҲАМАС етакчиси ўлдирилишидан олдинги кадрни кўрсатди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Исроил армияси ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар ўлдирилишидан бир неча дақиқа олдин суратга олинган кадрни намойиш қилди. Кадрлар Ғазо секторининг жанубидаги бинода дрондан олинган.

Видеода дрон ярим вайронага айланган уйга киргани, унинг ичида юзи ва боши мато билан қопланган, қўли ҳам яраланган эркак ўтирганини кўриш мумкин.

ҲАМАС етакчиси деб тахмин қилинаётган эркак бир қўли билан таёқни ушлаб, уни дронга улоқтирган. Аммо нишонга тегмаган. Дроннинг суратга олиш жараёни шу жойида тугаган.

Яҳё Синвар Ғазо секторида туғилган ва ҲАМАСнинг жангчилари қаноти асосчиларидан бири. У 22 йилдан ортиқ вақтини Исроил қамоқхоналарида ўтказган ва 2011 йилда фаластинлик асирларни гаровга олинган исроиллик аскарларга алмашиш бўйича келишув доирасида озод этилганди.

17 октябрда Исроил армияси Синварнинг ўлдирилгани ҳақида эълон қилди, у снайпер томонидан отиб ўлдирилган. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, ҲАМАС раҳбари ўлимини дастлабки ДНК экспертизаси билан тасдиқланган. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху барча гаровга олинганлар анклавдан қайтарилмагунча армия Ғазо секторида қолишини айтган. Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш 2023 йил 7 октябрдан бери давом этмоқда, шу вақтдан бери Фаластин томони маълумотларига кўра, Ғазода 42 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Исроил 31 июль куни ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни ўлдирганди. Унинг Теҳрондаги қароргоҳига қилинган ҳужум оқибатида у ва тансоқчиларидан бири ҳалок бўлганди. Шундан сўнг унинг ўрнини Яҳё Синвар эгаллаганди.

28 сентябрь куни эса Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Байрутнинг жанубий чеккасида уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлганди. Исроил шу куни тонналаб бомбалар билан 6 та бино ва бункерларни портлатиб юборган. Улардан бири “Ҳизбуллоҳ” етакчиси бўлганди.

Исроил, ҲАМАС етакчиси, Яҳё Синвар, Ғазо сектори, Ўлдирилиши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ҲАМАС етакчиси ўлдирилишидан олдинги кадрни кўрсатди (видео)