Фото: Elizabeth Frantz/REUTERS
АҚШ президенти Жо Байденнинг Air Force One самолёти 17 октябр, пайшанба куни кечқурун Берлин-Бранденбург аэропортига қўнди. Ташриф дастурига кўра, 18 октябр куни Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер Америка давлати раҳбарини ўзининг қароргоҳи – Белвю саройида қабул қилади. Шу билан бирга, Байден Германиянинг энг олий давлат мукофоти – «Германия Федератив Республикаси олдидаги хизматлари учун» махсус Катта хоч ордени билан тантанали равишда тақдирланади.
Ушбу воқеа ҳақида маълум қилар экан, Германия президенти канцеляриясининг таъкидлашича, Жо Байденнинг немис-америка дўстлиги ва сўнгги беш ўн йилликда асосан Байден туфайли мустаҳкамланган трансатлантик иттифоқдаги алоқалар қайд этилади. Жо Байден Германия олий давлат мукофотини катта Жорж Бушдан (1989 йилдан 1993 йилгача АҚШ президенти лавозимида ишлаган) кейинги олган АҚШнинг биринчи президентига айланади.
Шолц ва Байден телефон орқали Киевга кейинги ёрдамни муҳокама қилди
Германия канцлери Олаф Шолц ва АҚШ президенти Жо Байден 10 октябр куни кечқурун телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Германия федерал ҳукумати ва Оқ уй матбуот хизматлари.
ГФР матбуот баёнотида таъкидланишича, Байден Шолц билан «Милтон» тўфонидан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардаги мавжуд вазият ҳақида гаплашган. Айнан Флорида қирғоқларига тўфон яқинлашгани муносабати билан АҚШ президенти аввалроқ Германияга режалаштирилган ташрифини бекор қилган, у ерда Украина бўйича Рамштайн форматидаги алоқа гуруҳи йиғилишида қатнашмоқчи эди. Натижада бу учрашув қолдирилди.
«Унинг (Жо Байден) ушбу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ташрифини кечиктириш ҳақидаги қарори федерал канцлер томонидан тўғри қабул қилинди», — дея таъкидлайди Германия ҳукумати матбуот хизмати.
АҚШ президенти, Жо Байден, Амалий ташриф, Берлин, Келди “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди