Мирзиёев ва Штайнмаер қатор қўшма лойиҳаларга старт берди

1 дақиқа ўқиш94
Мирзиёев ва Штайнмаер қатор қўшма лойиҳаларга старт берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон раҳбари Шоукат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер икки мамлакат ўртасидаги қатор қўшма лойиҳаларга расман старт берди.
  • Музокаралар якунида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма баёнот қабул қилиниб, молиявий ҳамкорлик ва барқарор шаҳарсозлик лойиҳалари бўйича ҳужжатлар имзоланди.

Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги қатор қўшма лойиҳаларга расман старт берди.

Президент матбуот хизмати маълум қилишича, икки давлат раҳбарлари музокаралар ўтказиб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида томонлар кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма баёнотни қабул қилди.

Шунингдек, молиявий ҳамкорлик соҳасидаги ҳужжатлар алмашилди ҳамда барқарор шаҳарсозлик лойиҳалари учун грант ва имтиёзли молиялаштириш бўйича келишувлар имзоланди.

Президентлар иштирокида Тошкент шаҳрида Volkswagen автомобилларини йирик узелли йиғиш заводи фаолиятига старт берилди.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида Германиянинг Ҳенкел компанияси иштирокида суюқ тозалаш воситалари ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади.

Андижон вилоятида эса «Ўзтемирйўлконтейнер» ва Рҳенус Груп ҳамкорлигида логистика маркази қурилиши бошланди.

Томонлар иштирокида таълим соҳасидаги икки лойиҳа ҳам ишга туширилди. Улар орасида Deutschэ Баҳн билан ҳамкорликда темирйўл мутахассисларини тайёрлаш курслари ва Телк немис тили имтиҳон маркази бор.

Маълумотларга кўра, Volkswagen ва «Ўзавтосаноат» таркибига кирувчи Алянс Ауто компанияси 2025 йилда автомобилларни йирик узелли йиғиш бўйича шартнома имзолаган эди.

Лойиҳа доирасида дастлаб Тошкентда йиғув ишлаб чиқариши ташкил этилади, кейинчалик Ангренда тўлиқ ишлаб чиқариш сиклини йўлга қўйиш ва экспортни бошлаш режалаштирилган.

«Ўзавтосаноат» раҳбариятининг маълум қилишича, Германия брендининг еттита модели бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Автомобиллар Ўзбекистон ички бозори билан бир қаторда МДҲ, Марказий Осиё ва Кавказ давлатларига ҳам етказиб берилиши режалаштирилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?