Фото: Getty Images
Хитойлик олимлар кутилмаган ҳолатга дуч келди. Улар антисептик воситалар ўлдира олмайдиган микробларни аниқлади. Бунинг устига ушбу организмлар антисептикларнинг таркибий қисмлари билан озиқланади. Тадқиқот Хиан Жиатонг-Ливерпул университети мутахассислари томонидан эълон қилинди.
Биологларнинг айтишича, шаҳарларда яшовчи микроблар эволюция жараёнини бошдан кечирмоқда. Шу йўл билан улар инсонлар микробларга қарши қўллаётган воситаларга қарши курашишга уринмоқда. Бугунги кунда уларни чекланган ресурсларга эга шаҳар шароитлари ҳам чўчитолмайди. Олимлар антисептикларга мослашган бактерия турларини аниқлади.
Тадқиқотчилар бинолари кўп ҳудудларда микроблар учун озуқа моддалари етишмаслигини эслатди. Қолаверса, аҳоли ҳар доим уларни йўқ қиладиган воситалардан фойдаланади. Бу эса микробларни муҳитга мослашишга мажбур қилган. Олимлар Ҳонконгдаги метро, турар жой бинолари, жамоат муассасалари ва инсон терисидан 738 та микроорганизм намуналарини текширди. Уларнинг деярли ярми фанга номаълум бўлиб чиқди.
Мутахассислар илгари олимларга маълум бўлмаган 363 та штаммни аниқлади. Бу каби организмлар инсонлар терисида ва атроф-муҳитда яшайди. Уларнинг айримларида шаҳарлардаги саноат маҳсулотларини парчалаш учун зарур генлар бор. Улар бу маҳсулотлардан углерод ва энергия манбалари сифатида фойдаланади.
Ноодатий турлардан бири Candidatus phylum Eremiobacterota штамми эди. Илгари бу штамм фақат Антарктидада топилган. Микроблар тозалаш воситаларида мавжуд бўлган аммоний ионлари ёрдамида озиқланади. Бундан ташқари, улар кенг тарқалган дезинфексияловчи воситалар таркибидаги спиртни парчалаш қобилиятига эга. Олимларнинг таъкидлашича, бундай штаммлар соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин.
Шунингдек, тадқиқотчилар 11 та Micrococcus luteus штаммларини аниқлади. Булар иммунитет тизими заифлашган одамларда ўлимга олиб келувчи инфекцияларни келтириб чиқариши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, шифохоналар бино ичидаги турли инфекцияларни қўзғатувчи патогенлар ўчоғи бўлиши хавфи бор. Улар, айниқса, реанимация бўлимларига жиддий хавф туғдиради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди