Фото: Reuters
Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер АҚШ президенти Жо Байденга Германиянинг олий давлат мукофоти – «Германия Федератив Республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени, Германиянинг олий мукофоти – Катта Хочни топширди. Тақдирлаш маросими 18 октябр, жума куни президентнинг Берлиндаги қароргоҳи – Белвю саройида бўлиб ўтди ва бу ерда Оқ уй раҳбари ҳарбий шараф билан қабул қилинди.
Ушбу воқеа ҳақида маълум қилар экан, Германия президенти канцеляриясининг таъкидлашича, Жо Байденнинг немис-америка дўстлиги ва сўнгги беш ўн йилликда асосан Байден туфайли мустаҳкамланган трансатлантик иттифоқдаги алоқалар қайд этилади. Жо Байден Германия олий давлат мукофотини катта Жорж Бушдан (1989 йилдан 1993 йилгача АҚШ президенти лавозимида ишлаган) кейинги олган АҚШнинг биринчи президентига айланади.
АҚШ президенти Жо Байден амалий ташриф билан Берлинга келди
АҚШ президенти Жо Байденнинг Air Force One самолёти 17 октябр куни кечқурун Берлин-Бранденбург аэропортига қўнди. Ташриф дастурига кўра, 18 октябр куни Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер Америка давлати раҳбарини ўзининг қароргоҳи – Белвю саройида қабул қилди.
АҚШ президентининг Германияга амалий ташрифи доирасида Байден, Шолц, Макрон ва Стармер иштирокида тўртлик форматида учрашув ҳам ўтказилиши режалаштирилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди