Фото: AFP
Хитой раиси Си Цзиньпин армиянинг ракета қўшинлари бригадасига ташриф буюриб, ҳарбийларни урушга тайёргарликни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда CCTV хабар берди.
Си Цзиньпин ҳарбийлар “урушга тайёргарликни ҳар томонлама кучайтириши ва қўшинларнинг ишончли жанговар ҳолатини таъминлаши” зарурлигини таъкидлади. У Хитой аскарлари “ўзининг стратегик тийиб турувчи ва жанговар қобилиятларини мустаҳкамлаши” лозимлигини билдирди.
Тегишли баёнотни Хитой ҳарбийлари Пекин ўзининг ҳудуди деб ҳисоблайдиган Тайван яқинида кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказганидан бир неча кун ўтгач эълон қилди.
Хитой армияси 14 октябрь куни Тайван атрофидаги сувларда “Қўшма қилич — 2024B” ҳарбий машқларини ўтказди. Катта полковник Ли Сининг айтишича, бу машқлар Тайван мустақиллигига интилаётган “сепаратист кучлар”га қарши “кучли” тўсиқ вазифасини бажариши керак эди.
Манёврларда ҳарбий-денгиз флоти, ҳарбий-ҳаво кучлари, ракета қўшинлари ва бошқалар қатнашган. Тайван ҳукумати Хитойнинг ҳарбий машғулотларини “провокация” деб атаган. Машғулотлар давомида оролнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳудудига 90 та самолёт, вертолёт ва дронлар кирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди