Фото: Getty Images
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Кесария шаҳридаги қароргоҳи 19 октябрь куни ҳужумга учради. Сиёсатчи Ливандан қароргоҳида учирилган дрон туфайли Эронга таҳдид қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
“Эронпараст ‘Ҳизбуллоҳ’ гуруҳининг мени ва рафиқамни ўлдиришга уриниши жиддий хато бўлди. Бу мени ёки Исроил давлатини келажагимизни таъминлаш учун душманларимизга қарши адолатли урушни давом эттиришдан тўхтата олмайди”, деди Нетаньяху.
У агар Эрон ва унинг иттифоқчилари Исроил фуқароларига зарар етказишга уринса, “оғир товон тўлашига” тўғри келишини таъкидлади. Нетаньяху Исроил “террорчиларни ва уларни юборувчиларни йўқ қилишда давом этишини” айтди.
Исроил бош вазирининг шахсий қароргоҳига дрон ҳужуми “Ҳизбуллоҳ” томонидан уюштирилди. Ҳужум пайтида Нетаньяху ва унинг рафиқаси Сара қароргоҳ ташқарисида бўлган. Ҳеч ким жароҳат олмаган.
18 октябрь куни “Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши урушнинг янги босқичи бошланганини эълон қилганди.
“Исроил билан қарама-қаршиликнинг янги ва кескинлашувчи босқичига ўтилишини эълон қиламиз. Бу яқин кунларда воқеалар ривожига таъсир кўрсатади”, деб ваъда берганди “Ҳизбуллоҳ”. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди