Фото: AFP
АҚШ собиқ раҳбари Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинга Москвага зарба бериш билан таҳдид қилганини айтди. Бу ҳақда у The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Мен Владимирга шундай дедим: "Агар Украина ортидан қувсанг, сенга шундай зарба бераманки, ҳатто ишонмайсан. Москванинг қоқ марказига зарба бераман. Биз дўстмиз, буни хоҳламайман, лекин бошқа танловим йўқ", дея таъкидлади Трамп.
Унинг айтишича, Путин “но wай“ (яъни "ҳеч қачон" ёки "бўлиши мумкин эмас") деб жавоб қайтарган.
Трамп бу суҳбат қачон ва қандай шароитда бўлиб ўтганини тушунтирмаган, аммо Путин билан муносабатлари аъло даражада эканини ва Россия президенти унинг “телбалигимни билишини“ таъкидлаган.
Шунингдек, АҚШ собиқ президенти 2017 йил апрель ойида Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида меҳмон бўлган Хитой раиси Си Цзиньпин билан ўтказилган суҳбат ҳақида ҳам гапирган. Бу ташриф АҚШнинг Сурияни бомбардимон қилиши билан бир вақтга тўғри келган.
Трампнинг айтишича, у Си Цзиньпинга десерт пайтида бомбардимон ҳақида хабар беришга қарор қилган:
"Раис, биз ҳозиргина Сурия ҳудудидаги кўплаб янги самолётлар жойлашган аэропортга 58 та ракета учирдик. Сизнинг одамларингизга ҳеч қандай хавф йўқ, лекин ракеталар аллақачон йўлда“, деб айтган.
Трампга кўра, Хитой раиси айтилганларни такрорлашни сўраган, бу эса унинг инглиз тилини билишини билдирган. Шундан сўнг Трамп ундан: “Сиз инглиз тилида гаплаша оласиз, шундай эмасми?“ деб сўраган. Бу воқеага қадар улар фақат таржимонлар ёрдамида мулоқот қилган.
“Мен такрорладим ва у тушунди. Дастлаб, у ғазаблангандек туюлди. Мен яна бир бор такрорладим. Кейин биз суҳбатимизга қайтдик – у анчайин тинч эди. Аммо у жуда шиддатли йигит“, деди Трамп.
Шунингдек, у Пекинни Тайванга бостириб киришга тўсқинлик қилиш учун 200 фоизлик тарифлар жорий қилиш ёки савдони тўлиқ тўхтатиш билан таҳдид қилиши мумкинлигини тушунтирди.
“Бундай қилишимга ҳожат қолмасди, чунки у мени ҳурмат қилади ва мен ақлдан озганимни билади“, деди Трамп.
Трамп, Путин, Москвага зарба бериш, Таҳдид қилган “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди