Фото: Brooke Singman/Fox News Digital
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Пенсилвания штатидаги McDonald’s фаст фуд ресторанлари тармоғида оддий ходим сифатида ишлади. Собиқ президент ярим соатлик смена давомида бир нечта порция картошка фри тайёрлади ва айрим мижозларга ўз ҳисобидан буюртмалар берди.
Ишни тугатгач, Трамп журналистлар билан суҳбатлашди. У ресторанда ишлаш ёққанини ва келгусида яна шу соҳада ўзини синаб кўриши мумкинлигини айтди. Шу билан бирга, Трамп “ишни тўғри ва тез бажариш учун катта тажриба зарур”лигини таъкидлади.
У, шунингдек, демократлардан номзод Камала Ҳарриснинг талабалик пайтида McDonald’s’да ишлагани ҳақидаги баёнотга муносабат билдирди. Собиқ президентнинг фикрича, рақиби ёлғон гапирмоқда, чунки унинг фаст фуд ресторанида ишлагани ҳақида ҳеч қандай далил сақланиб қолмаган.
АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Сентябр ойида Доналд Трамп ва Камала Ҳаррис ўртасидаги дастлабки баҳслардан сўнг ўтказилган сўровлар сайловчиларнинг аксарияти демократик партиядан номзодга овоз беришга тайёрлигини кўрсатганди. Бироқ ўтган ҳафтадаги статистик маълумотларга кўра, Доналд Трамп олдинга силжий бошлаган.
Трамп, Пенсилвания, McDonald’s, Ходим, Ишлади “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди