Фото: Reuters
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати аъзолари етакчиси Яҳё Синвар вафотидан кейин ташкилотга етакчилик қиладиган янги раҳбар номини ошкор этиш ниятида эмас. Бу ҳақда “Аш-Шарқ ал-Авсат” нашри тегишли манбаларга таяниб хабар берди.
Нашрга кўра, бу ҳаракат ичидаги тартиб ва ҳамжиҳатликни сақлашга ёрдам беради.
“Ҳаракат раҳбарияти сиёсий бюронинг янги раҳбари шахси бўйича эксклюзив қарор қабул қилишга интилмоқда ва ҳаракат олдида турган хавфсизлик муаммолари туфайли унинг исмини сир сақлаши мумкин”, дейилади хабарда.
ОАВ хабарларига кўра, Синварнинг вориси лавозимига тўрт киши даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида Муҳаммад Дарвиш, Халил Хайя, Муҳаммад Наззал ва Холид Машъал бор. Айтилишича, иккинчи номзод аллақачон ҳаракат раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида масъулиятни зиммасига олган ва эндиликда музокаралар ҳамда маҳбуслар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда иштирок этаётган асосий томонлар билан барча алоқалар учун жавобгардир.
Синвар август ойида ҲАМАС раҳбари этиб тайинланган эди. ҲАМАСнинг Синвардан аввалги етакчиси Исмоил Ҳания Теҳронда ракета ҳужумида ҳалок бўлганди. Синварнинг ҳалок бўлани ҳақида хабарлар 17 октябрь куни маълум бўлди.
Эртаси куни Исроил армияси Фаластин раҳбари ҳаётининг сўнгги лаҳзалари акс этган кадрларни эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди