Фото: Видеодан кадр
Россиянинг Твер областида мигрантлар истиқомат қиладиган ётоқхонага ўт қўйган шахс қўлга олинди.
Твер области ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса 20 октябр куни содир бўлган. Эркак ётоқхона йўлагига бензин сепиб, ёқиб юборган. Ёнғиндан қочган фуқаролардан бири иккинчи қават ойнасидан сакраб тушиб, жароҳат олган. Ёнғин оқибатида хона вайрон бўлган, ётоқхона йўлаги шикастланган. Зарар миқдори аниқланмоқда.
Идоранинг аниқлик киритишича, гумонланувчи ҳозир вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-модда (мулкни қасддан йўқ қилиш ёки шикастлаш, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ томонидан эълон қилинган видеода эркак ётоқхонага бензин сепиб, ёқиб юборганини тан олади. У буни, ўз сўзлари билан айтганда, «алданиб, пулга куйиб қолгани учун» қилганини айтади.
Қайд қилинишича, ҳозир ётоқхонада истиқомат қилаётганлар вақтинча Маданият Уйи биносига кўчирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди