Фото: FreeDom
АҚШнинг Киевга узоқ масофага учувчи дронлар ишлаб чиқариш учун 800 миллион доллар ажратиш ҳақидаги қарори Вашингтоннинг Украинадаги тактикаси ўзгарганидан далолат беради. Бу ҳақдаги маълумотлар The New York Times (NYT) нашрида эълон қилинган мақолада қайд этилган.
Унга кўра, Киевга дронлар ишлаб чиқариш учун 800 миллион доллар ажратиш тўғрисидаги қарор Пентагоннинг исмини ошкор этмаган вакили томонидан тасдиқланган. Бу Украинага нисбатан “Ғарб тактикаси ўзгарганидан далолат беради”. Вашингтоннинг янги стратегияси Украина Қуролли кучларининг ўз қуроллари билан жанговар операцияларни ўтказиш қобилиятини кучайтиришга қаратилган, дея таъкидлайди нашр.
Қайд этилишича, Украинада дрон ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш “Зеленский учун ўзига хос юпатиш ҳаракати бўлиши мумкин”. Чунки АҚШ Ғарбдаги ҳамкорларини Россия ҳудудига зарба бериш учун Украинага рухсат беришга кўндира олмаган.
NYT’нинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Қўшма Штатлардан Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳажми “Пентагон захираларининг қисқариши ҳақидаги хавотирлар туфайли” камайган.
21 октябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский Киев Вашингтондан тахминан 1,6 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетларини кутаётганини ва узоқ масофали қуроллар ишлаб чиқариш учун йил охиригача яна 8 миллиард доллар олишга умид боғлаганини айтди.
Ўша куни АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Киевга ташрифи чоғида Украинага 400 миллион долларлик қурол-яроғ етказиб бериш бўйича навбатдаги ёрдамни эълон қилди. Россия Федерациясининг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери Вашингтон Киевга жами 59 миллиард доллардан ортиқ миқдорда ҳарбий ёрдам ажратди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди