date
views 280

Туркиялик эркак 24 йилдан буён севгилисини бекатда кутмоқда

Туркиялик эркак 24 йилдан буён севгилисини бекатда кутмоқда
Фото: Haber7
Туркиялик эркак 24 йилдан буён ўзи севиб қолган аёлни автобус бекатида кутяпти. Бу ҳақда Haber7 портали хабар берди.

Синоплик 48 ёшли Эжевит Окюзжюни маҳаллий аҳоли «Ошиқ Эжевит» деб атайди. Қарийб чорак асрдирки, у йўл ёқасидаги автобус бекатида севгилисини кутмоқда. У ҳамон умидини узмаган, шунинг учун ҳар куни, ҳатто энг қаҳратонда ҳам шу ерда.

Шу йўлдан мунтазам қатновчи юк машинаси ҳайдовчиси Севги Алтинол ошиққа раҳми келиб, кичкина контейнер уйча совға қилди, ҳар ҳолда совуқдан пана қилади. Ҳайдовчи бошқаларни ҳам ёлғиз ошиққа ёрдам беришга чақирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиялик эркак 24 йилдан буён севгилисини бекатда кутмоқда