17:54 / 24.10.2024
33

Узоқ йиллар қидирилган ўзбекистонлик собиқ мансабдор Туркияда қўлга олинди

Узоқ йиллар қидирилган ўзбекистонлик собиқ мансабдор Туркияда қўлга олинди
Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда жорий йилда Туркияда қўлга олинган, 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган, жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланяпти.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, 1951 йилда туғилган Жафарова Хатича Мусаевна Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралмоқда.

«Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади», – дейилади Бош консулхона хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Узоқ йиллар қидирилган ўзбекистонлик собиқ мансабдор Туркияда қўлга олинди