30
Шавкат Мирзиёев: "Бегуноҳ болалар қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди"
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 октябр куни «БРИКС плюс» саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
РФ президенти Владимир Путин раислигида ўтказилган тадбирда ХХР раиси Си Жингпинг, ЖАР президенти Сирил Рамафоса, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Ветнам бош вазири Фам Мин Тин, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, шунингдек, Александр Лукашенко, бошқа бир қатор давлатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмаларнинг раҳбарлари ҳамда юқори даражали вакиллари иштирок этди.
Кун тартибига мувофиқ, инклюзив ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, шунингдек, глобал ва минтақавий сиёсатнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти «БРИКС плюс» форматидаги учрашувлар глобал ривожланишнинг долзарб масалаларида кенг мулоқот ва очиқ муҳокамалар учун муҳим эканини таъкидлади.
Давлат раҳбари бугунги кунда дунё жадал бўлиниб бораётганини, инсонларга улкан азоб-уқубатлар, оғир изтироб ва ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотишлар келтираётган уруш ва можаролар сони ортаётганини афсус билан қайд этди.
– Жаҳон иқтисодиёти ва савдосининг парчаланиб бораётгани тенгсизлик, технологик узилишлар ва протекционизмни кучайтирмоқда. Мамлакатлар ўртасида янги тўсиқлар вужудга келмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Бундай шароитда тенг ҳуқуқлилик, блоклардан холилик, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш, суверенитетга ва ўзининг мустақил тараққиёт йўлига эга бўлиш ҳуқуқига ҳурмат каби тамойилларга асосланиб ҳаракат қилаётган БРИКС ўзини кўп томонлама ҳамкорлик ва шерикликнинг нуфузли ва ривожланиб бораётган тузилмаси сифатида намоён этмоқда.
Ўзбекистон етакчиси ўзаро алоқаларнинг бундай модели БМТнинг марказий ролини сақлаган ҳолда жаҳон тартиботининг бугунгидан кўра адолатлироқ янги архитектурасини шакллантириш учун мустаҳкам асос бўлиши мумкинлигига ишонч билдирди.
Геосиёсий рақобат, миллий эгоизм ва мафкуравий қолиплардан холи бўлган, конструктив мулоқот йўли билан глобал муросага эришиш бўйича янграган даъватлар қўллаб-қувватланди.
– Жаҳондаги бошқарув институтларини ислоҳ қилиш ҳамда “Жануб – Жануб” ва “Шимол – Жануб” форматларидаги масъулиятли мулоқотларни кенгайтиришнинг вақти келди, деб ҳисоблаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон БРИКС давлатлари билан шериклик алоқаларини бундан буён ҳам фаол чуқурлаштириш, ушбу бирлашма доирасида очилаётган янги имкониятлардан самарали фойдаланиш ниятида экани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари БРИКС мамлакатларининг глобал тенгсизлик ва иқтисодиётни инклюзив йўл билан қайта тиклаш муаммоларини ҳал этиш мақсадида ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фундаментал содиқлигини қўллаб-қувватлади.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон устувор инвестициявий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун БРИКСнинг янги Тараққиёт банки билан яқин ҳамкорлик ўрнатишни режалаштирган ҳамжа инновация, рақамли иқтисодиёт, «яшил» тараққиёт ва энергетика, тўсиқларсиз электрон тижорат каби соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.
Шунингдек, Ўзбекистон БРИКС сунъий интеллект бўйича Тадқиқот гуруҳининг қўшма лойиҳаларида иштирок этиш, ЮНИДО ҳузурида ташкил этилаётган Компетенциялар марказига, шунингдек, таклиф этилаётган Инвестиция платформасига қўшилиш ниятида.
Президент Ўзбекистон БРИКСдаги шериклари билан биргаликда транспорт соҳасидаги боғлиқликни кучайтириш, янги трансконтинентал йўлакларни яратиш, етказиб беришнинг ишончли логистика занжирларини шакллантириш, каботаж ташувлар тизимини ривожлантириш борасида яқиндан иш олиб боришга тайёрлигини билдирди.
Озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини бартараф этиш, соғлиқни сақлаш масалаларида ҳам ҳамкорлик қилиш муҳим экани қайд этилди.
Ташкилот доирасида ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаб, давлатимиз раҳбари барча манфаатдор мамлакатларга БРИКСнинг Ишбилармонлар кенгашига қўшилиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф этди.
Халқаро терроризм билан боғлиқ хавф ва таҳдидларга қарши курашиш ҳақида сўз юритар экан, Ўзбекистон раҳбари радикаллашув ва экстремистик ғояларнинг, аввало, ёшлар ўртасида тарқалишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.
Яқин Шарқдаги можаро тобора кескинлашиб бораётгани, бу минтақа қўшни мамлакатлар ва йирик давлатларнинг бу можарога тортилиши билан глобал инқирознинг йирик ўчоғига айланиб бораётгани алоҳида ташвиш билан қайд этилди.
– Биз Ғазо ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани қалбимиздаги оғриқ ҳисси билан қабул қиляпмиз. Тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг бегуноҳ қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди, – деди Шавкат Мирзиёев.
Бугунги кунда ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалар экани таъкидланди.
– Исроил-Фаластин муаммосининг ягона ечими – “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўлиб қолмоқда, – деди президент.
Афғонистон муаммосига тўхталиб, давлатимиз раҳбари ушбу мамлакатни яккалаш эмас, балки Афғонистон халқига ва унинг амалдаги ҳокимиятига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, тинч қурилиш ва тараққиётнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда ёрдам кўрсатиш умумий вазифа эканини қайд этди.
Сўзининг якунида Ўзбекистон етакчиси барқарор тараққиётнинг умумий мақсадларига эришиш учун БРИКС мамлакатлари билан яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Россия туғилиш кам бўлган ҳудудларнинг губернаторларини истеъфога чиқаришни бошлайди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди