Фото: Дунё
Ўзбекистон элчихонаси (қароргоҳи Швеция пойтахтида) ходимлари томонидан Даниянинг Орхус ва Норвегиянинг Осло шаҳарларида ватандошларимиз иштирокида давра суҳбатлари ва сайёр консуллик қабуллари ташкил этилди.
Учрашувлар давомида фуқароларни қийнаб келаётган масалалар муҳокама қилиниб, уларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли маслаҳатлар берилди, ватандошларнинг бу борадаги таклиф ва ташаббуслари қўшимча ўрганиш учун қабул қилинди.
Дания ва Норвегиядаги ўзбек маданий марказлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ватандошларга, айниқса ёш авлодга, ўзбек тилини ўқитиш, бой миллий маданий меросни ва қадриятларни тарғиб қилиш ва сингдириш, бу йўналишда маданий кечалар, кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш ва бошқа шу каби маърифий тадбирларни мунтазам ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Дипломатлар, шунингдек, Скандинавия мамлакатларида тадбиркорлик ва бизнес фаолияти билан шуғулланиб келаётган ватандошлар кўмагида Ўзбекистондан Дания ва Норвегияга миллий маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва кенгайтириш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди