Фото: Reuters
Акциялари қиймати рекорд даражада ўсган Nvidia компанияси Apple ўрнига дунёдаги энг қиммат компанияга айланди, деб хабар беради Reuters. Nvidia’нинг сунъий интеллектга ихтисослашган чипларига бўлган талаб ортиб кетган.
LSEG маълумотларига кўра, Nvidia акцияларининг бозор қиймати қисқа вақт ичида 3,53 триллион долларга етган, бу Appleʼникидан бироз юқори — унинг қиймати 3,52 триллион долларга баҳоланмоқда.
Июн ойида ҳам Nvidia Microsoft ва Appleʼни ортда қолдириб, қисқа муддатга дунёдаги энг қиммат компанияга айланган эди. Технологик учликнинг бозор капитализацияси бир неча ойдан бери бир-бирига жуда яқин.
Хусусан, Microsoftʼнинг бозор қиймати 3,2 триллион долларга етган, акциялари нархи эса 1,3 фоизга қимматлашган.
Кремний водийсидаги микросхемалар ишлаб чиқарувчи компания сунъий интеллект асосида ишлайдиган ҳисоблаш процессорларининг асосий етказиб берувчи ҳисобланади. 1990 йилларда видеоўйинлар учун процессорлар яратиш билан шуғулланган компаниянинг акциялари қиймати октябр ойининг ўзида 18 фоизга ўсган.
Аввалроқ Intel компанияси ярим асрдан ошадиган тарихидаги энг йирик инқирозни бошдан ўтказаётгани тўғрисида хабар берилганди. Охирги бир йилнинг ўзида унинг акциялари тахминан икки баробарга арзонлашган. Ҳозирда компаниянинг бозор қиймати 90 миллиард долларга баҳоланмоқда, 2020 йилда эса 290 миллиард доллардан ортиққа баҳоланган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди