Украиналик боксчи Олександр Усик нега ҳамон фаолиятини давом эттираётганини айтиб ўтди.
“Боксдаги йўлимни босиб ўтдим? Бокс — менинг ҳаётим, бу билан шуғулланиш менга завқ беради. Олимпиада олтин медали ва икки марта мутлақ чемпионлик фаолиятини якунлаш дегани эмас. Балки бу ҳали бошланишидир?”, — дейди оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони.
Усик 2012 йилда бокс бўйича Олимпиада чемпионига айланган эди. Профессионал боксда эса биринчи оғир ва оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Усикнинг сўнгги жанги 19 май тонгида Саудия Арабистонида бўлиб ўтганди. Тайсон Фьюрига қарши жанг 12 раунд давом этган ва украиналик спортчининг очколар ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Тўққизинчи раундда Олександр Тайсонни нокаутга учратган, аммо британиялик жангни давом эттиришга куч топа олганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди