© AP Photo / LIBKOS
Харьков йўналишида таслим бўлган украиналик аскарлар Зеленский ва АҚШ манфаатлари учун ўлишни хоҳламаганликларини тан олишди. Бу ҳақда РИА Новостига Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг вакили маълум қилди.
“Таслим бўлган душман пиёда аскарлари Зеленский ва АҚШ манфаатлари йўлида ўлишни истамасликларини айтдилар, шунинг учун улар қуролларини ташлашга қарор қилишди”, — деди у.
Агентлик суҳбатдошига кўра, таслим бўлганлар Украина Қуролли кучларининг 63-алоҳида механизациялашган бригадасининг икки разведкачи пиёда аскарларидир. Уларнинг ёнида НАТО давлатлари томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий кийим-кечак, ўқ-дорилар ва қуролларнинг намуналари бўлган.
Қўшимча қилинишича, украиналик аскарлар Киев режими назорати остидаги ҳудудга ташланган кўрсатма варақаларидан фронт чизиғида таслим бўлиш технологияси бўйича батафсил кўрсатмалар олган.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган 24 соат ичида “Ғарб” гуруҳи ДХРнинг Новосадовское қишлоғини озод қилган, ДХР ва Харьков вилоятидаги учта украина бригадасининг тузилмаларини мағлуб этган ва битта қарши ҳужумни қайтарган.
Ушбу жангларда Украина қўшинларидан 470 дан ортиқ киши ҳалок бўлган ва яраланган, шунингдек, душман 13 та техникасини йўқотган. Учта дала ўқ-дори омбори ҳам йўқ қилинди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”