date
views 111

Криштиану Роналду бир мухлисини изламоқда

Криштиану Роналду бир мухлисини изламоқда
Саудиянинг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз мухлисларидан бирини изламоқда.

Роналду ўз Х (собиқ Twitter) саҳифасига видео жойлади. Унда ёши каттароқ инсон телефонида майдонда бўлаётган воқеаларни суратга олаётгани ва кўзларида ёш билан Криштианунинг исмини айтаётгани акс этган.

Уни қидиряпман. Ҳар қандай маълумот учун миннатдор бўламан”, — дея изоҳ қолдирган Роналду.

39 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Саудия чемпионатида 7 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Криштиану Роналду бир мухлисини изламоқда