Фото: Украина президенти офиси
Россиядаги шимолий кореялик аскарларнинг яқин кунларда Украинага қарши урушга киришиши КХДР урушда тўлиқ иштирок этаётганини билдиради. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Италиянинг Cорриэре Dellа Сера нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Ермак қанча аскар ҳақида гап кетаётгани ва Шимолий Корея қўшинлари урушнинг кечишини ўзгартира олиши мумкинлигини айтмади. У бу борада батафсил маълумот кутиш кераклигини билдирди. Бироқ Ермакка кўра, шимолий кореялик ҳарбийлар “Россия агрессияси туфайли келиб чиққан урушнинг сиёсий сценарийси ва моҳиятини бутунлай ўзгартирмоқда”.
"Де-факто айтишимиз мумкинки, Шимолий Корея ушбу можарода иштирок этмоқда. Расман Пхеньян томонидан уруш эълон қилинмаган, лекин де-факто улар бизнинг мамлакатимизга қарши ҳарбий тажовузга, ўн йилдан бери давом этаётган можарога қўшилди", деди Ермак.
У, шунингдек, фақатгина жанговар ҳаракатларни тўхтатиш етарли эмаслигини, кейинги тажовузнинг олдини олиш зарурлигини, акс ҳолда Болтиқбўйи ва Болқон мамлакатлари хавф остида қолишини таъкидлади.
"Агар Украина босқинни тўхтатмаса, улар кейингиси бўлишади", деди у.
Ермак НАТОдан қўшин юборишни сўраш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берар экан, украинларнинг “албатта, ҳамкорлар ёрдамида, аммо ўзлари жанг қилаётгани” ва буни етарлича самарали амалга ошираётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, у Украинанинг етарли миқдорда қурол-яроғ ва молиявий ёрдамга муҳтожлигини қайд этди. Кучли ва ҳарбий жиҳатдан таъминланган Украинагина Россия билан жиддий музокараларга тайёр бўлишини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди