Фото: Breaking Defense
Исроил 530 миллион долларлик “Темир нур” ҳаво ҳужумига қарши лазер қурилмаларига буюртма берди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.
Исроил Мудофаа вазирлиги Rafael Advanced Defense Systems ва Elbit Systems компаниялари билан шартнома имзолади. Лазерли қурилмалар “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг яҳудий давлатига учирадиган дронлари ва бошқа снарядларини тутиб олишга қаратилган. У Исроилда мавжуд “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини тўлдиради.
“Темир гумбаз” Ливан гуруҳи томонидан учирилган снарядларни аксариятини тутиб олмагани сабабли қурбонлар қайд этилган. Шу сабабли Исроил лазерли тизимларга буюртма берган. У бир йил ичида операцион хизматга кириши кутилмоқда.
Сентябрь ойи охирида Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” билан урушаётган бир пайтда АҚШнинг 8,7 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини олганини эълон қилди. Шундан 5,2 миллиард доллари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун, шу жумладан “юқори қувватли лазерли мудофаа тизимини ишлаб чиқишни давом эттиришни қўллаб-қувватлаш” учун ажратилган.
2021 йилда ўтказилган синовдан сўнг Мудофаа вазирлиги кичик самолётдаги лазер тизими дронга энергия нурини ёғдириб, тешикни ёқиб юбориши ва уни ёндириши кўрсатилган видеони эълон қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!