Фото: The New York Times
Ню-Йоркдаги Морган музейидан полшалик бастакор Фридерик Шопенга тегишли экани тахмин қилинаётган янги мусиқий асар топилди, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, ноёб қўлёзма 1830-1835 йилларда ёзилган бўлиб, янги коллекцияларни тартибга келтираётган ходим Робинсон Маккеллан томонидан топилган. Шундан сўнг у партитуранинг ҳақиқий эканини тасдиқлаш мақсадида Шопен ижоди бўйича етакчи мутахассислар билан иш олиб борган.
«Бир нарсани айтиш мумкинки, ушбу мусиқани Шопен ўз қўллари билан ёзган. Буни тинглаган инсонларнинг 98 фоизи Шопенни ҳис қилишларига ишончим комил», — дейди Маккеллан.
Асосан фортепианода ижро этиладиган мусиқаларни басталаган Шопен 1849 йили Францияда, 39 ёшида вафот этган. Испаниялик тадқиқотчиларнинг тахминича, у қисқа умри давомида тутақаноқдан азият чекиб келган.
Аввалроқ Германияда Мотсартнинг илгари номаълум бўлган асари топилганди. Асар Лейпсиг кутубхонасида сақланган ва Мотсарт асарларининг тўлиқ рўйхатини қайта нашр этишга тайёргарлик пайтида тасодифан топилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!