Фото: Дмитрий Духанин / Коммерсантъ
Strava фитнес иловасига кўра, Россия Федерал қўриқлаш хизматининг (ФСО) бир неча ходимлари 2019 йилдан 2024 йилгача Геленжик яқинидаги Қора денгиз соҳилидаги сарой ва Карелиядаги Марялахти кўрфази соҳилидаги қароргоҳ яқинида мунтазам равишда югуриш йўналишларини белгилаб туришган. Le Monde газетаси 29 октябр, сешанба куни ўз суриштирувида Strava очиқ маълумотларига таяниб: «Бу икки объект деярли 2000 километр масофада жойлашган, бироқ уларнинг бир умумий жиҳати бор: уларнинг яқин атрофига Владимир Путиннинг тансоқчилари мунтазам равишда ташриф буюришади», деб ёзди.
Сарой ҳам, қароргоҳ ҳам Россия президентининг мулки ҳисобланади: уларнинг биринчиси 2021 йилда россиялик мухолифатчи Алексей Навалний жамоаси томонидан ўтказилган суриштирувда эълон қилинган, иккинчиси ҳақида «Досье» маркази 2024 йил январида хабар берган.
Le Monde нашрига кўра, спорт иловасидан фойдаланган ҳолда, қўриқчилар ўз натижаларини, жумладан, югуришлари геолокациясини ҳам ошкор қилишган. Уларнинг Қора денгиздаги сарой яқинида ва Карелиядаги югуришлари Путин омма олдига чиқмаган даврларга тўғри келган ва Россия давлат каналлари фақат унинг аввал ёзиб олинган чиқишларини намойиш қилган, дея аниқлик киритади газета. Шу билан бирга, журналистлар олинган маълумотлар Россия президентининг ўзи ўша пайтда кўрсатилган жойларда бўлганига юз фоиз далил бўла олмайди, дея тузатиш киритган.
Кремл Илон Маск ва Путин ўртасидаги мунтазам мулоқотни рад этди
Кремл Ғарб ОАВнинг Россия президенти Владимир Путин америкалик миллиардер Илон Маск билан мунтазам алоқада бўлиб туриши ва ҳатто ундан Тайван узра Starlink'ни фаоллаштирмасликни сўрагани ҳақидаги хабарларини рад этди.
«Йўқ, буларнинг барчаси ҳақиқатга тўғри келмайди, яъни бу The Wall Street Journal'да чоп этилган мутлақо ёлғон маълумотлар», деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 25 октябр куни журналистларга.
Аввалроқ The Wall Street Journal (WSJ) АҚШ, Европа ва Россиядаги бир қанча амалдаги ва собиқ амалдорларга таянган ҳолда, миллиардер ва Доналд Трампнинг тарафдори, америкалик бизнесмен Илон Маск 2022 йил охиридан бери Россия президенти Владимир Путин билан мунтазам алоқада экани айтилган мақолани чоп этган эди.
Нашр суҳбатдошларига кўра, Маск ва Путин шахсий ва бизнес мавзуларини, шунингдек, геосиёсий зиддиятларни муҳокама қилишади. Газетанинг таъкидлашича, Маскнинг Кремл билан алоқалари ҳақидаги маълумотларни, афтидан, ҳатто АҚШ маъмуриятида ҳамма ҳам билмайди. WSJ суҳбатдошларидан бири АҚШ расмийларига Маск ва Путиннинг алоқалари ёқмаслигини айтди, бироқ Оқ уй тадбиркорга ҳеч қандай эътироз билдирмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...