Фото: ТАСС
Россияда аккаунтлари Gmail почта сервисига боғланган Давлат хизматларидан фойдаланувчиларга почтани «исталган бошқасига» алмаштириш ҳақида огоҳлантириш келишни бошлади, деб ёзади The Moscow Times.
«Сиз Давлат хизматларидан фойдаланишда @Gmail.com’ни ишлатмоқдасиз. Унга муҳим хабарлар ва паролни қайта тиклаш бўйича мактублар келади. Яқинда Google компанияси янги аккаунтларни очиш учун SMS-тасдиқлашдан фойдаланишни чеклади. Биз ушбу функция мавжуд аккаунтларда ҳам ишлаш давом этишига кафолат бера олмаймиз», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, аккаунтни XMail.ru сервисидан фойдаланган ҳолда «ҳимоялаш» таклиф этилмоқда.
Сентябр охирларида РФ Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги Google корпорацияси Россиядаги фойдаланувчилар учун ўз сервисларида янги аккаунтлар очишни чеклаб қўйганини маълум қилганди. Шу боис идора россияликларга Google сервисларида сақланаётган маълумотларининг захира нусхаларини яратиб қўйишни тавсия қилган. Ўз навбатида «Ростелеком» Россиядаги Android операцион тизимида ишлайдиган смартфонларда Google сервислари ўчириб қўйилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Mobile Research Group етакчи таҳлилчиси Элдар Муртазиннинг таъкидлашича, рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ муаммо олдин ҳам кузатилган. Унинг тахминича, Россия ҳукумати бунинг учун зарар бўладиган SMS-алоқани блоклаб қўйган.
Google Россиядаги айрим фойдаланувчиларда ўз аккаунтидан фойдаланишда кузатилаётган муаммолардан хабардор эканини маълум қилиб, тез орада уни бартараф этишга ваъда берди. Шу билан бирга, компания мамлакатдаги барча бепул сервисларига бемалол кирилишини қўллаб-қувватлаш ниятида. Googleʼнинг жами 40 та сервиси бор. Улар орасида Google қидирув тизими, Gmail электрон почтаси, Google Drive булутли хотираси ва YouTube видеохостинги ҳам мавжуд. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди