Фото: TRT Haber
Туркия ва курдлар умумий келажакни биргаликда қуриши керак, деди Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған. Унинг сўзларини TRT Haber нашри келтирди.
«Азиз курд биродарларим, сиздан чўзилган қўлимизни чин дилдан ва маҳкам ушлаб туришингизни кутамиз […] келинг, Туркия асрини бирга қурайлик», деди президент.
У, шунингдек, курдларни «сионист Исроил» тарафдорларидан воз кечишга чақирди.
Туркияда 85 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Баъзи манбаларга кўра, уларнинг тахминан 25 фоизини курдлар ташкил қилади.
Туркияда маҳаллий ҳукумат ва мустақил курд давлатини яратиш тарафдори бўлган Курдистон ишчилар партияси (КИП) ўртасида узоқ вақтдан бери қуролли зиддият мавжуд.
Октябр ойи бошида Анқарадаги самолёт заводида теракт содир этилган эди. Туркия ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ҳодисада КИП аъзоларини айблади. Шундан сўнг Туркия ҳаво кучлари Ироқ ва Суриядаги 32 та КИП нишонини йўқ қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди