Фото: Al Manar TV
Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганидан кейин «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг янги раҳбарига айланган Наим Қосим Насруллоҳнинг биринчи марта чиқиш қилди. У ташкилот йўқотишлардан кейин ўз кучларини қайта тиклаб олганини ва Исроилга қаршилик кўрсатишни давом эттиришини билдирди.
Қосимнинг сўзларига кўра, Насруллоҳнинг ўлдирилиши «жиддий зарба» бўлган, аммо «Ҳизбуллоҳ» «саккиз кун ичида ўз сафларини қайта ташкил этиш»га эришган.
Шунингдек, Қосимнинг маълум қилишича, «Ҳизбуллоҳ» ўт очишни тўхтатишни сўрамайди ва Исроил билан урушни фақат ўз шартлари асосида тўхтатади. Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай қарор фақат билвосита музокаралар йўли билан қабул қилинади.
«Менинг иш режам бу — Насруллоҳнинг режаси. Биз у ва «Ҳизбуллоҳ» раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган ҳарбий режани амалга оширишни давом эттирамиз», — дейди Наим Қосим. Бундан ташқари, гуруҳ етакчиси Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг уйига дрон ёрдамида уюштирилган ҳужумни эслатиб, «бу сафар у тирик қолгани»ни, аммо «қачон ўлиши номаълумлиги»ни билдирди.
Исроил Қосимнинг сўзларига ҳозирча муносабат билдирмади, бироқ куни кеча мамлакат мудофаа вазири Йоав Галант «Вақтинча тайинлов. Узоққа бормайди» изоҳи остида Қосимнинг суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирган эди.
Гуруҳга 1992 йилдан буён раҳбарлик қилган Ҳасан Насруллоҳ 27 сентябр куни Исроил ҳарбийлари «Ҳизбуллоҳ»нинг Байрутдаги ерости базасига йўллаган зарбаси оқибатида ҳалок бўлганди. Унинг ўлимидан кейин, октябр ойи ўрталарида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу исроиллик ҳарбийлар Насруллоҳни, унинг ворисини, ворисининг ворисини ҳам ўлдирганини айтганди. Исроил мудофаа армияси кейинроқ Ҳасан Насруллоҳнинг фақат бир вориси — амакиваччаси Ҳошим Сафиуддин ўлдирилганини хабар қилди. Вориснинг вориси ҳақида маълумот берилмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди