Фото: RBC
Венгрия бош вазири девони раҳбари Гергей Гуяш мамлакат ҳарбий саноатидан Украинага қурол етказиб беришда фойдаланишга уринишлар ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Венгрия разведкаси етказиб беришнинг олдини олган.
Ҳукумат брифингида журналистлар Гуяшдан хорижий разведка хизматлари Украина ва Африкадаги жанговар зоналарга Венгрияда ишлаб чиқарилган ҳарбий техника етказиб беришга уринаётгани ҳақидаги маълумотларга изоҳ беришни сўрашди.
Маъмурият раҳбари маълумотларни тасдиқлаб, Венгрия разведкаси томонидан бу уринишларнинг олди олинганини айтди.
“Фақат шуни айтишим мумкинки, Венгрия ҳукуматининг позицияси ўзгармади. Биз Украинага қурол ва ҳарбий техника етказиб бермаймиз”, деди Гергей Гуяш брифингда.
Аввалроқ Венгрия разведка хизматлари мамлакатда ишлаб чиқарилган қуролларни Украинага етказиб берилишининг олдини олишга уринишаётгани хабар қилинганди.
Маълумотларга кўра, Венгриядаги кўплаб қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компаниялар хорижий давлатларга тегишли бўлгани сабаб бу ишни амалга ошириш қийинлашмоқда. Айрим корхоналар реэкспорт лицензиясини четлаб ўтишга муваффақ бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди