06:30 / 31.10.2024
47

“Ҳизбуллоҳ” раҳбари: Уруш қанча давом этмасин, ўт очишни тўхтатишни сўрамаймиз

“Ҳизбуллоҳ” раҳбари: Уруш қанча давом этмасин, ўт очишни тўхтатишни сўрамаймиз
Фото: “cewlik.net”
Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўт очишни тўхтатишни сўраш ниятида эмас ва Исроилга керагича қаршилик кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда ҳаракат бош котиби Наим Қосим маълум қилди.

Агар Исроил ўт очишни тўхтатишни сўраса, фақат бизнинг шартларимиз асосида рози бўламиз. Аммо уруш қанча давом этмасин, ўт очишни тўхтатишни сўрамаймиз”, дейди Қосим.

Гуруҳ етакчиси исроиллик ҳарбийларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун Исроил қўмондонлигига Ливан ҳудудидан ўз кучларини олиб чиқишни таклиф қилган. Акс ҳолда унинг сўзларига кўра, Исроил аскарлари орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сони ортиб бораверади.

Қосим “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатида етакчилик лавозимларини эгаллашга тайёр бўлган етарлича тажрибали ва ўқитилган қўмондонлар ҳамда Исроил ҳудудига ҳужум қилиш учун фронтда етарлича жангчилар борлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳизбуллоҳ” раҳбари: Уруш қанча давом этмасин, ўт очишни тўхтатишни сўрамаймиз