Фото: Shutterstock
Американинг Reddit ижтимоий тармоғи 20 йил ичида биринчи марта фойда кўрганини эълон қилди, деб хабар беради The Verge.
Компания учинчи чорак ҳисоботида 29,9 миллион доллар фойда ва 384,4 миллион доллар даромад кўрганини маълум қилди — бу 2023 йил билан таққослаганда 68 фоизга кўп.
Биринчи фойданинг келишига ижтимоий тармоқ аудиториясининг кескин ошгани сабаб бўлган. Reddit’нинг кунлик фойдаланувчилари сони 2023 йил билан таққослаганда 47 фоизга ошиб, қарийб 100 миллион кишига яқинлашмоқда.
Reddit платформаси биржага чиққанида, бозордаги биринчи чоракнинг ўзида 575 миллион доллар йўқотган, аммо ўтган чоракда йўқотишларни 10 миллион долларгача қисқартирган ва бу сафар фойда билан чиққан.
Reddit’нинг реклама даромади 315,1 миллион долларга етган, қолган даромадлари эса 33,2 миллион долларни ташкил этмоқда.
Reddit бош директори Стив Хаффман акциядорларга йўллаган мактубида фойдаланувчилар сонининг ўсишини сунъий интеллектга асосланган функцияга ўтилгани билан изоҳлаган. Reddit ўтган йили фойдаланувчиларига постларини француз тилига таржима қилишларига рухсат берган, кейин эса бу борадаги имкониятларини испан, португал, италян ва немис тилларига қадар кенгайтирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди