Фото: The Winchester Star
Bloomberg Billionaires Index (BBI)га кўра, 2024 йил бошидан буён россиялик миллиардерлар бойлиги 26,274 млрд долларга кўпайди.
Ўтган 10 ойда энг кўп бойиган россиялик — Новолипецк металлургия комбинати директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин (+$4,81 млрд). Жами бойлиги $28,8 млрд дея баҳоланаётган Лисин жаҳон миллиардерлари рўйхатида 63-ўринни эгаллаб турибди.
Капитали ўсиши бўйича иккинчи ўринни «Северсталь» асосчиси Алексей Мордашов (+$4,75 млрд, жами 25,6 млрд), учинчи ўринни «Еврохим» ва СУЭК (Сибир кўмир энергетика компанияси) ҳамасосчиси Андрей Мелниченко (+$4,2 млрд, жами $23 млрд) эгаллади. Дунё бойлари рейтингида Мордашов 73-ўринни, Мелниченко 89-ўринни банд қилди.
Россиялик миллиардерлар орасида энг кўп йўқотишга учраган инсон «Металлоинвест» акциядори Алишер Усмонов бўлди. Усмоновнинг капитали 2024 йилда $6,46 млрдга қисқариб, жами $14,6 млрдни ташкил қилмоқда. Ҳозирда у жаҳон миллиардерлари рўйхатида 154-ўринда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади