Фото: Reuters
Эрон ҳукумати экзистенциал таҳдид юзага келган тақдирда ядровий доктринани ўзгартиришни истисно қилмайди. Бу ҳақда мамлакат олий раҳнамосининг маслаҳатчиси Камол Харрозий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат Яқин Шарқда можаро авж олишини истамаса-да, бироқ бунга тайёр. Шунингдек, у Исроилни этник “қириб юбориш”да айблаган.
“Эронга экзистенциал таҳдид юзага келган тақдирда ҳам ядровий доктринани ўзгартириш мумкин. Ядро қуролини ишлаб чиқариш учун техник имкониятларимиз мавжуд, инқилоб етакчисининг фатвоси эса бизни тўхтатиб турган ягона нарса”, дейди эронлик сиёсатчи.
Эронда 2003 йилдан бери олий раҳнамонинг фатвоси мавжуд бўлиб, унга кўра исломга зидлиги туфайли ядровий қурол ишлаб чиқариш тақиқланади. 2024 йил октябрь ойида Эрон қонунчилари Олий миллий хавфсизлик кенгашини мудофаа доктринасини қайта кўриб чиқиш ва ядро қуролини яратишга рухсат беришга чақирган эди.
Камол Харрозий, шунингдек, ҳукумат ҳозирда ўқ-дорилар билан боғлиқ сиёсат ўзгаришларини ишлаб чиқаётганини маълум қилган. Харрозийга кўра, баллистик ракеталар учиш масофасини ошириш режалаштирилган, шунингдек, Эрон ракеталарни яратишда Ғарб давлатларининг хавотирларини ҳисобга олган.
“Агар Ғарбнинг ўзи Эроннинг ўз суверенитети билан боғлиқ хавотирларини тан олмаса, мамлакат узоқ масофали ракеталарни ишлаб чиқишни бошлаши мумкин”, дея хулоса қилган Харрозий.
Исроилнинг Эронга ҳужуми
26 октябрь кечаси яҳудий давлати армияси Эрондаги ҳарбий объектларга ҳаво ҳужуми уюштирган эди. Унда ракета ишлаб чиқариш заводлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари нишонга олинган. Эрон томони ҳужум қайтарилгани, бироқ “чекланган зарар” етказилганини билдирган. Ҳужум муносабати билан Эрон Бирлашган Миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирган.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Эрон “хато” қилмаслигига ва вазиятни янада кескинлаштирмаслигига умид билдирган ҳамда Исроил зарбалари ўзаро ҳужумларга чек қўйганини таъкидлаган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Исроил армиясининг ҳаво ҳужумига жавоб қайтаришга ваъда берганди.
“Биз урушни истамаймиз, аммо миллатимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ўзимизни мудофаа қиламиз. Сионистик режимнинг тажовузига жавоб қайтарамиз”, деди Пезешкиён. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади