23:04 / 02.11.2024
27

Сингапур суди аёлга укасининг хонасига киришни 8 йилга тақиқлади

Сингапур суди аёлга укасининг хонасига киришни 8 йилга тақиқлади
Фото: Shutterstock
Сингапурда суд опасига укасининг хонани тозалаш учун саккиз йилга киришни тақиқлади, деб ёзади Mothership нашри.

40 ёшли аёл тозалаш учун мунтазам равишда укасининг хонасига кирган. Эркак бунга қатъиян қаршилик қилган ва опаси уни тинглашдан бош тортгани учун бир неча бор асабий тушкунлик билан касалхонага ётқизилган. Охир-оқибат келишмовчилик оилавий судга мурожаат қилишгача борган.

Уканинг таъкидлашича, опаси унинг шахсий маконига бостириб кирган ва бу унинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатган. Опа ўз ҳаракатларини тозаликни сақлаш зарурати билан изоҳлаган. Аёлнинг сўзларига кўра, бу ишни ундан бошқа ҳеч ким қилмаган.

Судья ишни кўриб чиқаётганда, судланувчи ўз хатти-ҳаракатининг оқибатларини тушунмаганига ва унинг ҳаракатлари даъвогарга нисбатан психологик зўравонликка олиб келганини айтган. Суд унинг укаси томонида бўлиб, оиладаги шахсий чегараларни ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сингапур суди аёлга укасининг хонасига киришни 8 йилга тақиқлади