Фото: Jack Guez -Pool/Getty Images
Исроилда ҳарбий режаларга оид разведка маълумотларининг сизиб чиқиб кетиш ишига алоқадор бир нечта гумонланувчи қўлга олинди, деб ёзади Axios.
Ришон-ле-Цион шаҳар суди материалларида қайд этилишича, тарқатилиб кетган разведка маълумотлари «махфий маълумотлар ва разведка манбаларини хавф остига қўйган, шунингдек, Ғазо секторида уруш мақсадларига эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга зарар етказган».
«Гаарец» нашрининг ёзишича, тергов давомида қўлга олинганлардан бири Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу офисига алоқадор ва уруш вақтида у билан яқиндан ҳамкорлик қилган. Исроил амалдорларининг маълумотларига кўра, у — бош вазир канцеляриясида расман ишламаган Нетаняҳунинг яқин ёрдамчиси.
Бинямин Нетаняҳу бош вазир офисига алоқадор ходим ҳибсга олинганини рад этган. «Бош вазир канцеляриясидан ҳеч ким сўроқ қилинмади ёки ҳибсга олинмади», — дейилади баёнотда. Бинямин Нетаняҳу сизиб чиқишига бош вазир канцелярияси эмас, балки ҳукуматнинг бошқа органлари сабаб бўлганини қўшимча қилди.
Тергов сентябр ойида Германиянинг Bild нашри Исроил разведкасининг махфий ҳисоботини эълон қилганидан кейин бошланган. Ҳисоботда ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар ўт очишни тўхтатиш ҳамда гаровга олинганлар бўйича музокаралар стратегиясига алоқадор ҳужжатлар ҳақида сўз боради. Терговни Исроилнинг ШАБАК махсус хизмати, полиция ва мудофаа кучлари олиб борган.
АҚШ Федерал қидирув бюроси октябр ойида Пентагонда Исроилнинг Эронга ҳужум қилиш режаларига оид махфий разведка маълумотлари тарқалиб кетгани бўйича тергов бошлаган эди. Мазкур воқеадан кейин Исрол Эронга ҳужумини кечиктирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?