18:45 / 04.11.2024
16

Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда

Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
Фото: Саутҳемптон университети
Саутҳемптон университети мутахассислари оптик толалардан иборат “асаб тизими” билан жиҳозланган дронни ишлаб чиқди. Инновацион ғоя дронга техник хизмат кўрсатиш частотасини сезиларли даражада камайтириш ва уни осмонда узоқроқ ушлаб туришга имкон беради. Бу эса вақт ва ресурсларни тежайди.

Оптоэлектроника тадқиқот маркази етакчи олимлари Крис Ҳолмс ва Мартинас Береснанинг тушунтиришича, янги тизим дронларнинг “асаб тизими” қисмини тўлиқ эгаллайди.

У реал вақт режимида қурилманинг ҳолати ҳақида барча зарур маълумотларни юборади, шу билан бирга электр энергиясидан фойдаланмайди. Ўз навбатида, бу электрон тизимларда пайдо бўладиган радиочастоталар билан боғлиқ муаммолардан халос қилади.

Оптик спектрлар тизими асаб тизими сигналлари таъсирида ўзига хос тасвирлар ҳосил қилади, ҳиссий жавобларни визуал образларга самарали ўгириб беради. Шундай қилиб, у учувчисиз учар аппаратга тушаётган юкламани кузатиб боради ва ердаги бошқарувчиларга техникани тез-тез қўндирмасдан туриб, муаммоларни дастлабки босқичда аниқлашга ёрдам беради”, — деди Крис Холмс.

Дастлабки синов натижалари технология кўплаб соҳаларда дронлардан фойдаланишни сезиларли даражада ўзгартириши мумкинлигини кўрсатмоқда. Саутгемптон университети жамоаси ушбу ишланманинг янада ишончлироқ ва иқтисодий жиҳатдан самарадорроқ бўлишига умид қилмоқда.

Айни вақтда, PwC компанияси статистик маълумотларига кўра, 2030 йилга келиб иқтисодиётнинг турли соҳаларида дронлар саноатининг айланмаси 45 миллиард фунт стерлингга етиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда