10:00 / 05.11.2024
26

АҚШ ва Европа мамлакатлари томонидан Украинага берилган ҳарбий ёрдам 100 млрд евродан ошди

АҚШ ва Европа мамлакатлари томонидан Украинага берилган ҳарбий ёрдам 100 млрд евродан ошди
Фото: Euronews
АҚШ ва Европа давлатларининг Украинага умумий ҳарбий ёрдами аллақачон 100 миллиард евродан ошди, деди мамлакат ташқи ишлар вазири Андрей Сибига.

2024 йил 31 август ҳолатига кўра, АҚШнинг Украинага ажратган ҳарбий ёрдами 56,8 миллиард еврони ташкил этмоқда. Шу билан бирга, Европа давлатлари томонидан берилган маблағ миқдори 54,6 миллиард еврога тенг”, деди Сибига Киевда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Украина ҳукумати Ғарб ҳамкорларининг ҳарбий ёрдамлари жуда муҳим эканини кўп бора айтиб ўтган.

Россия президенти Владимир Путин эса Киевга янги қуроллар етказиб берилиши фронтдаги вазиятни ўзгартирмаслигини, фақат можаронинг чўзилишига олиб келишини бир неча бор таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Европа мамлакатлари томонидан Украинага берилган ҳарбий ёрдам 100 млрд евродан ошди