Фото: Тhе Times
АҚШ ва Жанубий Корея ядровий экспорт ҳамда ҳамкорлик тамойиллари бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлиги хабар берди.
“АҚШ ва Корея Республикаси ўртасидаги чуқур ҳамда узоқ йиллик муносабатларга мувофиқ, 1 ноябрь куни ҳар икки давлат ҳам ядровий экспорт ва ҳамкорлик тамойиллари бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаш орқали фуқаровий ядровий ҳамкорликни ривожлантириш орқали муҳим босқичга эришди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Аниқлик киритилишича, томонлар фуқаролик ядро технологиялари экспорти устидан назоратни кучайтирган.
“Ушбу меморандум икки давлат пойтахтларида якуний кўриб чиқилади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин мамлакат Жанубий Кореяни мудофаа қилишга тўлиқ содиқлиги ва бунинг учун ҳар қандай воситаларни, жумладан, ядровий қуролни ҳам қўллашга тайёрлигини маълум қилганди.
Шу билан бирга, Пентагон раҳбари Жанубий Корея билан кенг кўламли ҳарбий машғулотлар қайта тикланишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу икки давлатнинг “жанговар тайёргарлигини сезиларли даражада кучайтиради”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”