16:11 / 05.11.2024
122

Нетаньяхунинг ёрдамчиси ҳибсга олинди

Нетаньяхунинг ёрдамчиси ҳибсга олинди
Фото: Getty Images
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг собиқ матбуот котиби махфий ҳужжатларни сиздирганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Ҳужжатларнинг тарқалиши ҲАМАС томонидан Ғазода ушлаб турилган гаровдагиларни озод қилиш бўйича музокараларга хавф солган бўлиши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ишни кўриб чиқаётган Ришон ле-Сион шаҳар суди қарорига кўра, Элиэзер Фелдштейн маълумотларни очиқлашда гумон қилинаётган тўрт кишидан биридир. Қолган уч киши Исроил хавфсизлик хизмати ходимлари ҳисобланади. Исроил мухолифати етакчилари маълумот сизиб чиқишида Нетаньяху ҳам алоқадор бўлиши мумкинлигини айтган. Бош вазир девонхонаси бундай тахминларни қатъий рад этмоқда.

Исроил Ички хавфсизлик хизмати ва армия қўмондонлиги сентябрь ойида ички текширувларни бошлаган. Бунга махфий ҳужжатларнинг парчалари Британиянинг Jewish Chronicle ҳафталиги ва Германиянинг Bild таблоиди саҳифаларида чиққани сабаб бўлган. Ҳодиса айнан гаровдагиларни озод этиш бўйича музокаралар ҳал қилувчи босқичга етган пайтда кузатилган.

Нашрлардан бири ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварни гаровдагилар билан бирга Мисрга яширин тарзда олиб чиқиш режаси ҳақида маълумот берган. Бунда Ғазо чегараси бўйлаб ўтувчи Филаделфия йўлагидан фойдаланиш режалаштирилган.

Иккинчи мақолада гўёки ҲАМАС раҳбарияти томонидан тарқатилган Синварнинг стратегияси баён этилган. Бу стратегия гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларни имкон қадар чўзиб, уларни мураккаблаштиришни кўзлайди.

Бироқ исроиллик журналистлар биринчи “ҳужжат” қалбаки экани, иккинчиси эса ҲАМАСнинг қуйи даражадаги жангчилари томонидан ёзилганини аниқлади. Исроил суди бу ҳужжатларнинг эълон қилиниши “давлат хавфсизлигига жиддий зарар етказиши” ва гаровга олинганларни озод қилишга уринишни хавфга қўйиши мумкинлигини аниқлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяхунинг ёрдамчиси ҳибсга олинди