Фото: AFP
Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис агар у ғалаба қозонса, Овал кабинетга вазифалар рўйхати билан келишини, республикачи рақиби Дональд Трамп эса ўз душманлари рўйхати билан келишини айтди.
Аввалроқ Трамп, агар у ғалаба қозонса, 2020 йилги сайлов натижаларини сохталаштиришда иштирок этган сиёсатчилар, амалдорлар ва сайловчиларни тергов қилишга ваъда берган эди. У аввалги сайловлардаги мағлубиятини тан олишни истамаслигини билдирган.
“Трамп бутун вақтини ўзи, норозиликлари, қасос олиш режалари ҳақида гапиришга сарфлайди, у Овал кабинетига душманлар рўйхати билан борса, мен Америка халқи олдидаги вазифаларим рўйхати билан бораман”, деди Ҳаррис V-103 радиостанциясига берган интервьюсида.
У ўзининг сайловолди кампаниясида ўрта синфнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва инфляцияни пасайтириш учун ҳаракат қилиш ваъдаларини такрорлаган.
Ҳозирда АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Демократик партиядан вице-президент Ҳаррис, Республикачилар партиясидан эса собиқ президент Трамп вакиллик қилмоқда.
Polymarket букмекерлик агентлиги маълумотларига кўра, Трампнинг президентлик сайловларида ғалаба қозониш эҳтимоли 61 фоизни ташкил этади.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Трампнинг президентлик учун курашдаги рақиби Камала Ҳарриснинг имкониятлари 39 фоизга баҳоланмоқда. Оқ уй собиқ раҳбарининг ғалабасига тикилган пуллар миқдори қарийб 1,3 миллиард доллар, амалдаги вице-президентники эса 808 миллион доллардан иборат. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди